Тошкентда иссиқ сув таъминотининг янги тарифлари эълон қилинди
Жамият
−
28 Октябрь 7432 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари 15 фоизга оширилиши ҳақида хабар берилганди. Veolia Energy Tashkent хизмат учун янги тарифларни эълон қилди.
Қайд этилишича, янги тарифлар жорий йилнинг 12 ноябридан кучга киради ва қуйидагича бўлади:
- Марказий иситиш – 1 метр квадрат иситиш майдони/кун учун 241,44 сўм;
- Иссиқ сув (ҳисоблагичсиз) – 1 одам/ой учун 52 303,39 сўм;
- Иссиқ сув (умумий душ билан жиҳозланган ётоқхоналарда) – 1 одам/ой учун 38 908,16 сўм;
- Иссиқ сув (ҳисоблагич бўлганда) – 1 метр куб учун 8 928,67 сўм.

Қайд этиш жоиз, аҳолига иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича пасайтирилган тарифлар қўлланилиши оқибатида юзага келадиган зарарлар ва инвестицион харажатларга асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан ҳар ойда субсидиялар ажратиш орқали қоплаб берилиши белгиланган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь