Тошкентда иккита автобус тўқнашди
3-саҳифа
−
09 Февраль
7406Бугун, 9 февраль куни тонгги соат 08:30 ларда иккита автобус тўқнашди. Ушбу ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ расмий муносабат билдирди.
Хабарга кўра, "12-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги "King Long" ҳамда "5-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги "Yutong" русумли автобуслар йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Гап шундаки, 131-сонли автобус ҳайдовчиси Х.Д. автобусни Чилонзор туманидаги бекатга тўхтатаётган вақтида йўловчи тушираётган 99-сонли автобус билан ён оралиқ масофани сақламаган. Оқибатда 131-сонли автобуснинг ўрта бўғин ойнаси ҳамда 99-сонли автобуснинг ён кўриш ойнаси бир-бирига тегиши оқибатида енгил шикастланган.
Корхонанинг маълум қилишича, тўқнашувда тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилган. Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, ЙҲТни содир этганликда 99-сонли автобус ҳайдовчиси айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда электробус симёғочга бориб урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
LiveБарчаси