Тошкентда фуқаро ўзини портлатиб, 9-қаватдан сакради

3-саҳифа

image

 

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида газ чақнаши содир бўлгани хабар қилинган эди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:29 да етиб борганида 9 қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадонда чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани аниқланган. Ёнғин соат 16:07 да ўчирилган. 6 нафар фуқаро қутқарилиб, тез тиббий ёрдам хизматига топширилган.

Бирламчи маълумотларга қараганда, ёнғин содир бўлган хонадонда фуқаро ошхонада газ плитасини ёқиш орқали ўз жонига қасд қилишга урингани, оқибатда газ ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлиб, ёнғин келиб чиққандан сўнг ушбу фуқаро 9-қаватдан ўзини ташлаш орқали ҳалок бўлгани аниқланган.

Ҳозирги вақтда ҳодиса содир бўлган  манзилдаги юқори қаватли уйда ҳаёт фаолиятини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги газ қуйиш шохобчасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган эди. Оқибатда автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ҳудудида бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Уларга малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонасига ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг