Тошкентда фуқаро табиатга деярли 700 млрд сўм зарар етказди
3-саҳифа
−
08 Январь
6579Тошкент вилоятида фуқаро табиатга 700 миллиард сўм зарар етказди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экологик назорат инспекцияси ходимлари томонидан Чирчиқ дарёси ҳудудида навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилган. Рейд давомида фуқаро А.Қ. дарёдан 1 дона Volvo русумли экскаватор ҳамда 2 дона HOWO русумли юк транспорт воситаси ёрдамида табиий қум-шағал қазилиб, “С.Қ.М” МЧЖ тош майдалаш цехига ташиб олиб кетилаётгани аниқланган. Натижада “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг ҳамда “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуннинг талаблари бузилган. Давлат инспекторлари томонидан транспорт воситалари ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар жарима майдонига қўйилган.
Юқоридаги қонунбузарлик оқибатида табиатга 674 миллиард 048 миллион 699 минг 520 сўм миқдорида зарар етказилган. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида 2 бош ноёб қушни ноқонуний сақлаб келган эркак табиатга 1 ярим миллиарддан ортиқ зарар етказганди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан далолатнома тузилиб, қушлар реабилитация қилиш ва вақтинчалик қонуний тўхтамга келгунга қадар сақлаб туриш мақсадида Самарқанд вилоятидаги “Зарафшон” миллий табиат боғига топширилган.
LiveБарчаси