Қашқадарёда уйида 2 бош қуш сақлаган шахс табиатга 1,5 млрд  зарар етказди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида 2 бош ноёб қушни ноқонуний сақлаб келган эркак табиатга 1 ярим миллиарддан ортиқ  зарар етказди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Касби туманида яшовчи фуқаро Х.Н. томонидан яшаш хонадонида 2 бош итолғи қуши ҳеч қандай рухсатномасиз сақлаб келинаётгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан далолатнома тузилиб, қушлар реабилитация қилиш ва вақтинчалик қонуний тўхтамга келгунга қадар сақлаб туриш мақсадида Самарқанд вилоятидаги “Зарафшон” миллий табиат боғига топширилган.

Ноқонуний ҳаракат оқибатида Х.Н. томонидан ҳайвонот дунёсига 1 миллиард 687 миллион 500 минг сўм зарар етказилган.

Маълумот учун, итолғи қуши йўқолиб бораётган тур сифатида Қизил китоб, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхати ҳамда CITES Конвенсиясининг II иловасига киритилган. Унинг Глобал популяцияси 2010 йилда 5,4–15,4 минг жуфт эканлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасида 3 бош Бухоро буғуси овланиб, табиатга 3 миллиарддан ортиқ зарар етказилганди. Ҳолат юзасидан фуқаро М.К. Жиноят кодексининг 202-моддаси (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё қуш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг