Қорақалпоғистонда 3 та буғу ўлдирган шахс табиатга 3 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди
3-саҳифа
−
27 Ноябрь
3493Қорақалпоғистон Республикасида 3 бош Бухоро буғуси овланиб, табиатга 3 миллиарддан ортиқ зарар етказилди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, вазирлик тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ходимлари томонидан Бухоро буғуси овлангани аниқланган. Ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ИИБ томонидан ўрганилган.
Аниқланишича, М.К. исмли шахс томонидан битта эркак ва иккита урғочи буғулар ов милтиғи билан ўлдирилган. Ҳодиса жойи кўздан кечирилганида резерватнинг захира ерларидан 2 та ов милтиғи ўқ дорисининг пластик бўлаклари, қонга ўхшаш қизил доғлар ва ов милтиғи топилган. Ов милтиғи ашёвий далил сифатида олинган.
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Бухоро буғулари ўлдирилиши натижасида ҳайвонот дунёсига жами 3 млрд 375 млн сўмлик моддий зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан фуқаро М.К. Жиноят кодексининг 202-моддаси (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Ҳозирда Беруний тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 4 туп ёнғоқ дарахтларини ҳеч қандай рухсатномаларсиз кесиб ташлаган фуқаро табиатга 247.500. 000 сўм миқдорида зарар келтирганди. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15