Тошкентда электробус симёғочга бориб урилди
3-саҳифа
−
14 Декабрь 2023
7719Тошкентда электробус симёғочга бориб урилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Бугун, 14 декабрь куни соат 09:15 ларда 53-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги электробус Учтепа тумани Ўрикзор маҳалласида йўлдаги музлама сабабли бошқарувни йўқотган. Оқибатда электробус йўл четидаги симёғочга (столба) бориб урилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. “Yutong” русумли электробус техник шикастланган.
“Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз. Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлларда ҳаракатланаётганингизда йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни ва йўлларда эътиборли бўлишингизни сўраймиз!” дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижонда автобус ҳайдовчиси маст ҳолда рулга ўтириб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этганди.
LiveБарчаси