Андижонда маст автобус ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди

3-саҳифа

image

Андижонда автобус ҳайдовчиси маст ҳолда рулга ўтириб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Кеча, 6 декабрь куни соат 23:30 ларда Андижон шаҳри Ю.Отабекова кўчасида 1965 йилда туғилган автобус ҳайдовчиси Б.Р. йўл-транспорт ҳодисасини юзага келтирган.

У транспорт воситасини маст ҳолатда бошқариб, ухлаб қолиши оқибатида автобус йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетган. 

“Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ҳеч қандай тан жароҳати олмаган, унга нисбатан ЙПХ ходими томонидан тегишли тартибда қонуний чора кўрилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жиззахда “Жигули” русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг четида тўхтаб турган 5 та автомобилга бориб урилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг