Жиззахда “Жигули” 5 та автомобилга бориб урилди
3-саҳифа
−
05 Декабрь 2023
6858Жиззахда "Жигули" русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг четида тўхтаб турган 5 та автомобилга бориб урилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Воқеа 1 декабрь куни соат 13:30 лар атрофида "Шодлик" МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р36 "Жиззах-Янги қишлоқ- Қизилча" автомобиль йўлининг 2-километрида содир бўлгани айтилмоқда.
Унга кўра, "Фориш-Жиззах" йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган "Жигули" ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, катта тезликда овқатланиш шохобчаси ёнида турган 5 та автомобиль билан тўқнашган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида "ВАЗ-2107" ҳайдовчиси бош мия жароҳати билан Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ушбу транспорт воситасида бўлган икки нафар йўловчига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, 5 та автомобилга моддий зарар етказилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
LiveБарчаси