Жиззахда “Жигули” 5 та автомобилга бориб урилди
3-саҳифа
−
05 Декабрь 2023 8143 1 дақиқа
Жиззахда "Жигули" русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг четида тўхтаб турган 5 та автомобилга бориб урилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Воқеа 1 декабрь куни соат 13:30 лар атрофида "Шодлик" МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р36 "Жиззах-Янги қишлоқ- Қизилча" автомобиль йўлининг 2-километрида содир бўлгани айтилмоқда.
Унга кўра, "Фориш-Жиззах" йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган "Жигули" ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, катта тезликда овқатланиш шохобчаси ёнида турган 5 та автомобиль билан тўқнашган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида "ВАЗ-2107" ҳайдовчиси бош мия жароҳати билан Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Жиззах вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ушбу транспорт воситасида бўлган икки нафар йўловчига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, 5 та автомобилга моддий зарар етказилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь