Тошкентда COVID-19 га тест олинадиган мобил пунктлар ташкил қилиняпти
Жамият
−
29 Июль 2020
5856Тошкент шаҳрида ҳолидан COVID-19 га тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда Иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда.
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани “Олой” бозори автотураргоҳ ҳудудида шакллантирилаётган ушбу пунктларда COVID-19 га тест топшириш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали билиш имконияти мавжуд бўлади.
Бундай марказлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 169 нафарни ташкил этмоқда. 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган. 128 киши вафот этган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023