Тошкентда COVID-19 га тест олинадиган мобил пунктлар ташкил қилиняпти

Local

image

Тошкент шаҳрида ҳолидан COVID-19 га тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда Иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда.

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани “Олой” бозори автотураргоҳ ҳудудида шакллантирилаётган ушбу пунктларда COVID-19 га тест топшириш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали билиш имконияти мавжуд бўлади.

Бундай марказлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 169 нафарни ташкил этмоқда. 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган. 128 киши вафот этган.


Rate Count

116

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic