Тошкентда бузилаётган бино ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 15 май куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган бузилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 14:24 да Миробод тумани Олтинкўл кўчасида жойлашган бузилаётган бинода ёнғин бўлаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган. Хабарга асосан 14:36 да ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин 14:52 да ўчирилган.

Билдирилишича, ушбу манзилда бузилаётган бинода битум ва қурилиш чиқиндилари ёнганлиги аниқланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган йирик савдо дўконларининг бирида ёнғин чиққани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг