Тошкентда бирваракайига 10 та машина ЙТҲга учради (видео)
3-саҳифа
−
01 Август 2025 9934 1 дақиқа
Бугун, 1 август куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида бирваракайига 10 та машина ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 13:30 ларда туманнинг Чоштепа кўчасида IVECO русумли юк машинаси, Captiva, Spark, Malibu-2, Onix, Cobalt, Hyundai, Tracker-2 ва 2 та Lacetti русумли транспорт воситаси иштирокида ўзаро тўқнашув содир бўлган. Билдирилишича, ЙТҲда тан жароҳат олганлар йўқ.
Йўл-транспорт ҳодисаси юк транспорт воситаси ҳайдовчисининг руль бошқарувини йўқотиши оқибатида содир бўлган.
“Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда фуқаро турмуш ўртоғининг машинасини йўл четидаги бетон тўсиққа уриши оқибатида автомашина мажақланиб, ёниб кетганди.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель