Сирдарёдаги ЙТҲда Cobalt мажақланиб, ёниб кетди

3-саҳифа

image

Сирдарёда фуқаро турмуш ўртоғининг машинасини йўл четидаги бетон тўсиққа уриши оқибатида автомашина мажақланиб, ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, кеча, 16 июль куни соат 17:10 лар атрофида Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-34 автомобиль йўлининг 122-километрида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Р.Н. ўзининг турмуш ўртоғи Р.О.га тегишли бўлган Cobalt русумли транспорт воситаси билан ҳаракатланган. У ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ҳамда йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. Машинанинг деярли соғ жойи қолмаган. У мажақланиб, ёниб, абгор ҳолатга келган. 

Билдирилишича, содир этилган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳатланганлар ва жабрланганлар йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида юк машинасига урилган Дамас бўлиниб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё Cobalt

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг