Тошкентда бир йилда қанча наркотик ва психотроп моддалар ушлангани очиқланди
3-саҳифа
−
16 Январь
14632024 йил Тошкентда 238 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик ва психотроп моддалар ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахтда 2024 йил давомида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи воситаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятлар юзасидан 3 447 та жиноят ишлари қўзғатилган. Ушбу жиноятларнинг 2 413 таси ёки 70 фоизи интернет тармоғи билан боғлиқ ҳолда содир этилган. Тадбирлар натижасида 238 кг 815 грамм гиёҳвандлик, психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи дори воситалари тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ноқонуний муомаласига чек қўйилган.
Тошкент шаҳрида бу каби жиноятлар билан кескин курашиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида, 2025 йилнинг 15 январь кунидан “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” комплекс махсус тезкор-профилактик тадбирлар ойлиги бошланган. У 15 февраль кунига қадар давом этади.
“Ойлик доирасида кучайтирилган тартибда тунги рейдлар ўтказилиб, ўткир тиғли ва бошқа тақиқланган буюмларни олиб юриш, гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш ("закладчик"), “наркограффити” билан шуғулланиш каби ҳолатлар аниқланиб, қонуний қарор қабул қилинишини таъминланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Тожикистондан Ўзбекистонга гиёҳвандлик моддаларини олиб ўтган шахслар қўлга олинган ва уларга суд ҳукми ўқилганди.
LiveБарчаси
Пезешкиён Тожикистонда профессор бўлди.
16 Январь
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь