Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади
Жамият
−
07 Апрель 2023
5441Тошкент шаҳрининг айрим кўчалари эртага, 8 апрель куни мотосайёҳларнинг тантанали юриши сабаб вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилишича, 8 апрель куни 20-мотомавсум очилиши ўтазилиши муносабати билан мотосайёҳларнинг тантанали юриши бўлиб ўтади. Шу сабабли шаҳарнинг қуйидаги кўчалари соат 12:00 дан 13:00 га қадар ёпилиши қайд этилган:
Чўпон ота кўчаси яқинидаги автотураргоҳдан Еттитерак кўчаси бўйлаб Ўзбекистон шоҳ кўчаси билан кесимасигача;
Еттитерак кўчасининг Ўзбекистон шоҳ кўчаси билан кесишмасидан шоҳ кўчанинг Бухоро кўчаси кесишмасигача ("Космонавтлар" метро бекати);
Бухоро кўчаси Космонавтлар метро бекатидан Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасигача;
Алишер Навоий кўчаси Бухора кўчасидан Фурқат кўчаси билан кесишмасигача;
Фурқат кўчаси Алишер Навоий кўчасидан Бунёдкор шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;
Фурқат кўчасининг Бунёдкор шоҳ кўчаси билан кесишмасидан «Миллий» стадионининг асосий кириш қисми олдидаги майдончагача.
"Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрель куни дуатлон бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан Тошкентнинг бир нечта кўчаларида транспорт ҳаракати чекланганди.
Нодиржон Мадаминов