Тошкентда автобус ёниб кетди
3-саҳифа
−
20 Февраль 7369 1 дақиқа
Бугун, 20 февраль куни соат 07:41 да Тошкент шаҳар Олмазор туманида автобусда ёнғин чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа Олмазор тумани Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида содир бўлган. Ёнғин бошланганидан 5 минут ўтиб ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан манзилга етиб борган ва натижада соат 07:50 да ёнғин ўчирилган.
Юзага келган ёнғин сабаб ҳалок бўлган ва жабрланган кишилар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 19 декабрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида йўловчи ташувчи автобусда ёнғин чиққанди.
Сара Комилжонова