Тошкентда яна автобусда ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
19 Декабрь 2024 6227 1 дақиқа
Бугун, 19 декабрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида йўловчи ташувчи автобусда ёнғин чиқди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 11:51 да Янги Сергели ва Қипчоқ кўчалари чорраҳасида автобусда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:55 да ҳодиса жойига этиб бориб, ёнғин соат 11:57 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 октябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида йўловчи автобусида ёнғин содир бўлганди. Ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь