Тошкентда автобус ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
18 Декабрь 2024 10750 1 дақиқа
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бугун, 18 декабрь куни соат 21:07 да Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчасида ҳаракатланган йўналишдаги автобусда ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат соат 21:13 да ҳодиса жойига этиб бориб, ёнғин соат 21:23 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Улуғнор туманида йўлда ҳаракатланиб кетаётган MAN ёниб кетган эди.
Live
БарчасиПромис Девидни интервью чоғида ари чақиб олди
27 Сентябрь