Тошкентда 900 минг доллар пора сўраган шахслар ушланди

Олам

image

Тошкент шаҳрида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, ер майдонини ўзгартириш эвазига 900 минг доллар талаб қилганлар қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, бир фуқаро Давлат хавфсизлик хизматининг “Call маркази”га мурожаат қилиб, 2 шахс ўзларининг ҳокимликда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Сергели туманида жойлашган МЧЖга тегишли 1 гектар ер майдонининг тоифасини ўзгартириб, у ерда кўп қаватли уй-жой қуришга рухсат олиб бериш эвазига 900 минг доллар талаб қилганини айтган.

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш ниятида бўлганлар олдиндан 220 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти, Фурқат туманида 22 сотих ер майдонини сотишга уринган шахслар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пора бериш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг