Тошкентда 8 март куни аёллар учун жамоат транспорти бепул бўлиши ростми?
Жамият
−
06 Март
8247Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда 8 март куни аёллар учун автобуслар бепул бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.
“Тошшаҳартрансхизмат” мазкур хабар юзасидан расмий муносабат билдирди. Унга кўра, 8 март куни аёллар учун жамоат транспортининг бепул бўлиши ҳақидаги хабарлар асоссиз.
“Мазкур хабар тарқатилган гуруҳ админи билан боғланиб, ушбу ёлғон ахборотни бартараф этишларини сўрашимизга қарамасдан, мазкур гуруҳ кенг жамоатчиликка ушбу ёлғон ахборотни етказишда давом этмоқда. Шу ўринда ахборот тарқатиш қоидаларини бузаётган ушбу гуруҳга масъул ташкилотлардан белгиланган тартибда чора кўришларини, шунингдек, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосланмаган, ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз”, дейилади изоҳда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида аёллар учун жамоат транспортида юриш бепул бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси