8 март куни автобуслар аёллар учун текин бўлади – Ақтауда
Олам
−
06 Март
47568 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида аёллар учун жамоат транспортида юриш бепул бўлади. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 4 март куни Ақтау шаҳар ҳокимлиги бу ҳақда қарор чиқарган.
Ақтау шаҳар йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари бўлими вакилларининг сўзларига кўра, 1, 2, 3, 4, 4М, 5, 6, 7, 8, 9-йўналишлар бўйича қатнов аёллар учун бепул бўлади.
“Жамоат транспорти мунтазам иш жадвалига мувофиқ соат 06:40 дан 21:00 гача ишлайди”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 31 декабрь куни Тошкентда Янги йил байрами муносабати билан метро хизмати барча йўловчилар учун текин бўлганди.
LiveБарчаси