8 март куни автобуслар аёллар учун текин бўлади – Ақтауда
Олам
−
06 Март 2024
50728 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида аёллар учун жамоат транспортида юриш бепул бўлади. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 4 март куни Ақтау шаҳар ҳокимлиги бу ҳақда қарор чиқарган.
Ақтау шаҳар йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари бўлими вакилларининг сўзларига кўра, 1, 2, 3, 4, 4М, 5, 6, 7, 8, 9-йўналишлар бўйича қатнов аёллар учун бепул бўлади.
“Жамоат транспорти мунтазам иш жадвалига мувофиқ соат 06:40 дан 21:00 гача ишлайди”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 31 декабрь куни Тошкентда Янги йил байрами муносабати билан метро хизмати барча йўловчилар учун текин бўлганди.
LiveБарчаси
Жанубий Корея DeepSeek’ни блокламоқчи.
06 Февраль