8 март муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Жамият
−
06 Март 13854 1 дақиқа
8 март – Хотин-қизлар куни муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 3 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида меҳнат қиладиганлар эса 2 кун дам олади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Хотин-қизлар куни муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:
- 7 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;
- 8 март (якшанба) – Хотин-қизлар куни – барча учун дам олиш куни;
- 9 март (душанба) – ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь