Ўзбекистонликлар 8 март ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олади?
Жамият
−
04 Март 2025 25769 1 дақиқа
Ўзбекистонликлар март ойида нишонланадиган 8 март Хотин-қизлар куни ва Наврўз муносабати билан 6 кун дам олади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Унга кўра:
- 8 март (шанба) – Халқаро хотин-қизлар куни;
- 9 март (якшанба) – дам олиш куни;
- 10 март (душанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни.
Наврўз муносабати билан:
- 21 март (жума) – Наврўз байрами;
- 22 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
- 23 март (якшанба) – дам олиш куни.
Маълумот учун, Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь