Тошкентда 63 ёшли эркак 8 яшар қизга уятсиз-бузуқ ҳаракат қилди

3-саҳифа

image

Пойтахт Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 63 ёшли эркак 8 яшар қизнинг қаршилигига қарамасдан ўпиб, унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракат содир этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 8 август куни тахминан соат 18:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг орқа тарафида содир бўлган. 1960 йилда туғилган М.И. йўл четида ўтирган вояга етмаган 2015 йилда туғилган Ш.У.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган.

Ички ишлар органи мазкур ҳолат бўйича жабрланувчининг ота-онаси томонидан ариза тушмаганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси (“Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов давом этаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 июнь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 55 ёшли эркак 7 яшар қизга подъездда тегажоғлик қилган эди. Шундан кейин унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Шунингдек, жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрининг туманларидан бирида 22 ёшли йигит 16 яшар қизга ҳужум қилиб, унга шилқимлик қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент тегажоғлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг