Талаба йигит подъездда 16 яшар қизга ташланди (видео)
3-саҳифа
−
20 Июль 2023
21921Тошкентдаги туманлардан бирида 22 ёшли йигит 16 яшар қизга ҳужум қилиб, унга шилқимлик қилди. Бу ҳақда “Сукут сақлама” (“Не молчи”) лойиҳаси хабар берди.
Келтирилишича, воқеа жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрининг туманларидан бирида содир бўлган. 16 ёшли қиз уйига қайтаётганида, унинг кетидан маълум муддат пойлаб келаётган одамни кўрмаган. Уйига кириш йўлагида йигит қизга орқадан ҳужум қилиб, оғзини қўли билан беркитмоқчи бўлган. Унга тегинишни бошлаган ва ўпмоқчи бўлиб, йиқитган. Қиз ёрдамга чақира бошлаганда зўравон қочиб кетган. Қўрқиб кетган қизга қўшнилар ёрдам берган, ҳовлидаги эркаклардан бири жиноятчини қувиб ета олмаган.
Қизнинг онаси зудлик билан ички ишлар органларига мурожаат қилган ва воқеани тўлиқ тасвирга олган биринчи қаватдаги видеокузатув камерасидаги ёзувларни тақдим қилган. Онанинг сўзларига кўра, зўравон тез топилган. У Тошкент кимё-технология институтининг 2-босқич талабаси, 2001 йилда туғилган Х.А. бўлиб чиққан.
Қиз онасининг айтишича, тергов давомида йигит бундай жиноятга биринчи марта қўл урмаётгани маълум бўлган. Жорий йилнинг март ойида у худди шу ҳудудда бир аёлга ҳужум қилган. Ўшанда ҳам жабрланувчи аёл ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган, бироқ ҳужум қилган шахс топилмаган. Ҳуқуқ ҳимоя қилиш органлари ходимларининг ўзи эса бунга жиддий қарамай, ишни ёпган.
“Қизнинг оиласи адвокат ёллаган, бироқ уларга жиноий иш қўзғатиш рад этилган. Йигитнинг ҳаракатларида тергов ҳеч қандай зўрлаш мақсадини кўрмай фақат безорилик мақсадини аниқлаган. Онанинг сўзларига кўра, Ички ишлар бошқармаси ва туман прокуратураси уч марта зўравонга жарима солишга уринган. Фақат охирги судда ишни шаҳар прокурорига назорат қилиш учун топшириш ҳақида қарор қабул қилинган. Прокурор бу шахснинг хатти-ҳаракатларида жамоат хавфини ҳисобга олган ва уни қонун доирасида тўлиқ жазолаш учун ҳамма нарсани қилади, деб умид қилиб қоламиз”, дейилади хабарда.