Тошкентда 7 яшар қизга тегажоғлик қилган эркак устидан жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 7 яшар қизга подьездда тегажоғлик қилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди. 

Келтирилишича, вояга етмаган қизга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда 1968 йилда туғилган фуқаро Х.А. Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида 2015 йилда туғилган Л.С.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Мирзо Улуғбек тегажоғлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг