Тошкентда 61 ёшли эркак улфатини пичоқлади
3-саҳифа
−
02 Март 2023
4806Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 61 ёшли эркак ўз танишини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 25 февраль куни соат 23:00 ларда Яшнобод тумани Қорасу кўчасида яшовчи 61 ёшли фуқаронинг яшаш хонадонида юз берган. У 45 ёшли таниши билан бирга кечки овқатланиш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилган. Меҳмон мезбонни ҳар хил ҳақоратли сўзлар билан сўкканида, улфатига уни ўз уйида ҳақорат қилмаслигини айтган. Жаҳл билан стол устида турган ошхона пичоғи ёрдамида танишининг чап кўкрак қисмига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.
Оқибатда эркак олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 61 ёшли эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси