Тошкентда 60 млн сўмга “таблетка” сотаётган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти ва шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро Р.Я. бошқарувидаги HONGQI русумли автомобиль тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечириш ишлари амалга оширилган. Текширув жараёнида автомобиль салонида фуқаро А.А. га тегишли бўлган 112 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланган ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Шунингдек, департаментнинг Олмазор тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда фуқаро Н.С. фуқаро И.А. га 133 қути кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4300 АҚШ доллари ва 9 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида фуқародан сотилган телефон учун келишувдан ташқари қўшимча пул талаб қилган шахснинг автомобилидан гиёҳванд модда топилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг