Тошкентда 6 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Тошкентда 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 29 май куни соат 12:30 атрофида Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчасида Malibu 2, BYD Song, ВАЗ 2105, Lacetti, Nexia 3 ва Зил русумли юк автомашиналари иштирокида юз берган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. 

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг Учтепа туманида тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган 12 ёшли болани Matiz уриб юборганди. Бола шифохонага олиб кетилаётган вақтда жон берган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made