Тошкентда 531 туп дарахт ёқиб юборилгани бўйича жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
05 Октябрь 2022
5294Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 550 тупга яқин дарахт ёқиб юборилгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳолатга расмий муносабат билдириб, жиноят иши очилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “M-D D” фермер хўжалиги ҳудудида содир бўлган ёнғинда 531 туп дарахт нобуд бўлган. Оқибатида ўсимлик дунёсига 134,9 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Ўтказилган текшириш натижасига кўра, Яшнобод тумани прокуратураси томонидан ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Яшнобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси