Тошкентда 500 гектардан ортиқ майдондаги уйлар реновация дастурига киритилган

Жамият

image

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 500 гектар майдондаги тураржой бинолари реновация дастурига тушган. Бу ҳақда пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Қайд этилиши жоизки, кеча, 27 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳужжатлар лойиҳалари билан танишган. Тақдимот чоғида давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби, пойтахтда реновация лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда “ҳаётий давр шартномаси” асосида ҳамкорлик қилиш тартиблари тасдиқлангани маълум бўлган.

Шавкат Умурзоқовнинг айтишича, давлат раҳбари реновация механизми қандай бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириб, тасдиқлаб берган.

“Кўп йил олдин қурилган икки қаватли бинолар, Сергелидаги вақтинча қурилиб кетган уйлар — ҳаммаси талабга жавоб бермайди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан уларда риск катта. Давлат бизнесга шароит яратиб бергани учун хусусий сектор келгусида уларни бемалол кўчиради, чиройли қурилиш объектларини барпо этади. Бизда тахминан 500 гектардан ошиқ ҳудуд реновацияга тушган. Лекин бизда аниқ механизм йўқ эди, ҳозир бу ечилди. Бу — хусусий секторнинг ишлашига жуда катта имконият”, дейди Шавкат Умурзоқов.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Шавкат Умурзоқов реновация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг