Тошкентда 500 дан ортиқ хонадон чироқсиз қолди
3-саҳифа
−
28 Октябрь
5103Тошкент шаҳрида қурилиш ташкилоти электр тармоғини узиб юбориши оқибатида 500 дан ошиқ хонадон чироқсиз қолди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 27 октябрь куни соат 10:20 да “М.М.П.”МЧЖга қарашли қурилиш ташкилоти Яккасарой туманидаги ерости газ қувурини электр ва газ таъминоти ташкилотлари ҳамда “Ўзенергоинспексия” билан келишмасдан кўчириш ишларини олиб бораётган вақтида электр узатиш кабель тармоғига шикаст етказган.
Оқибатда туманнинг Бошлиқ мавзеси ва Бобур маҳалласида 530 та истеъмолчилар электр таъминотидан узилган.
Юзага келган ушбу носозлик бир неча соатлардан сўнг бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида автомобиль газ қувурига урилиши оқибатида 3950 аҳоли газсиз қолганди. Тунги соат 01:30 да вилоятнинг Денов туманидаги “Оловуддин” маҳалласида Nexia-3 автомашинаси юқори босимли газ қувурига урилиши оқибатида авария содир бўлган. Оқибатда Денов туманидаги 3950 аҳоли ва 20 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.