Тошкентда 5 кг наркотикни машинасида олиб кетаётган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида автомобилида 5 килограмм гиёҳвандлик моддаси олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда кеча, 18 июль куни Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Билдирилишича, ҳодиса пойтахтнинг Юнусобод туманида содир бўлган. Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Spark русумли автомобилни тўхтатиб, унинг олд қисмини кўздан кечирган. Машинадан полиэтилен пакетларга ўралган 5 килограмм гиёҳвандлик воситалари топилган.

Суриштирув давомида гумонланувчининг шериги борлиги аниқланган ва унинг уйи ҳам текширилган. Хонадондан олти ўрамда бир неча турдаги наркотик моддалар топилган.

Қайл этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда жами 5 килограмм 370 грамм гиёҳвандлик моддалари тарқалишининг олди олинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчилар қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қашқадарё вилоятида фуқаронинг томорқасида 22 туп “каннабис” ўсимлиги экилгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Юнусобод наркотик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг