Қашқадарёда ўз уйида наркотик эккан фуқаро аниқланди

Олам

image

Қашқадарё вилоятида фуқаронинг томорқасида 22 туп “каннабис” ўсимлиги экилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, масъуллар томонидан вилоятнинг Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилган. 

Тадбир давомида фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Ўтказилган текширув натижасида томорқасида ноқонуний равишда парвариш қилинган, гиёҳвандлик хусусиятига эга бўлган 22 туп “каннабис” турига мансуб ўсимликлар аниқланган.

Бошқармага кўра, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшовчи фуқаро ўз уйида 55 минг туп кўкнори ва 40 дан ортиқ наша ўсимлиги ўстираётгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё наркотик каннабис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг