Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)
3-саҳифа
−
19 Февраль 2023
7641Пойтахт Тошкентнинг Юнусобод туманида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Кеча, 18 февраль куни соат 19:30 да Амир Темур кўчаси Хотира майдони қаршисида Cobalt, Spark, Gentra ва Matiz русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Оқибатда Cobalt автомашинасида ёнғин келиб чиққан. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан мазкур ёнғин бартараф этилган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt ҳамда Matiz автомашинаси ҳайдовчилари тан жароҳат олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Олмазор туманида 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.