Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
17 Февраль 2023 6728 1 дақиқа
Кеча, 16 февраль куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 13:30 да Талабалар кўчасида:
1999 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Spark;
1955 йилда туғилган Р.Ж. бошқарувидаги Lacetti;
1992 йилда туғилган А.З. бошқарувидаги Damas;
1997 йилда туғилган И.Ж. бошқарувидаги Lacetti;
1955 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги Cobalt иштирокида автоҳалокат юз берган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь