Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Crime

image

Кеча, 16 февраль куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 13:30 да Талабалар кўчасида:

1999 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Spark;
1955 йилда туғилган Р.Ж. бошқарувидаги Lacetti;
1992 йилда туғилган А.З. бошқарувидаги Damas;
1997 йилда туғилган И.Ж. бошқарувидаги Lacetti;
1955 йилда туғилган А.Р. бошқарувидаги Cobalt иштирокида автоҳалокат юз берган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends