Тошкентда 21 яшар қиз ЙТҲда вафот этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 4 июнь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 21 ёшли қиз йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ тахминан соат 00:25 атрофида Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчасида юз берган. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётган 21 ёшли С.Н. бошқарувни йўқотиб, йўлни ўртасидаги ёритиш устунига урилган.

ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчиси С.Н. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббиёт ёрдамга қарамай, у жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

436

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг