Тошкентда 2 та BYD ва 2 та Malibu тўқнашиб кетди
3-саҳифа
−
30 Апрель 6340 1 дақиқа
Кеча, 29 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 2 та BYD ва 2 та Malibu русумли машиналар тўқнашиб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 10:35 да Олмазор тумани Нурафшон кўчасида 4 та автомашина, 2 та BYD ва 2 та Malibu русумли автомашиналарнинг тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.
“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 апрель куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Cobalt ва LI XIANG автомашиналари ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган эди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt автомашинасининг 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.