Тошкентда LI XIANG Cobalt’ни мажақлаб юборди

3-саҳифа

image

Кеча, 29 апрель куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Cobalt ва LI XIANG автомашиналари ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 22:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мовароуннахр-Маҳадма Ганди кўчалари чорраҳасида 1976 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинаси ҳамда 2001 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги LI XIANG русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt автомашинасининг 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Билдирилишича, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 апрель куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Hyundai автомобили Kavaski русумли мототранспорт воситаси билан тўқнашиб кетганди ва оқибатда Kavaski ҳайдовчиси вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзо Улуғбек Cobalt LI XIANG Йўл ҳаракати хавсизлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг