Сирдарёда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ бўлди (видео)
Crime
−
14:28 852 1 minute
М-39 автомобиль йўли Тошкент-Термиз йўналишининг Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтувчи қисмида 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бунинг ортидан катта тирбандлик юзага келди. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, соат 07:45 ларда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-39 автомобиль йўли “Тошкент-Термиз“ йўналишининг 924–925-километридаги йўл ўтказгич кўприк қисмида (таъмирланаётган йўл участкасида) Gentra, Irusiya ҳамда Cobalt русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Содир бўлган ЙТҲ оқибатида мазкур йўл қатнов қисми бўйлаб қисқа муддатли тирбандлик юзага келган.
Билдирилишича, ҳозирда Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-34 автомобиль йўлининг “Тошкент-Термиз“ йўналиши бўйлаб транспорт воситаларининг эркин ҳаракати тўлиқ йўлга қўйилган. Шунингдек, содир этилган ЙТҲ оқибатида жароҳатланганлар ва жабрланганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон туманида тормози ишламай қолган GAZ-53 юк автомобили светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган 5 та автомобильга бориб урилганди.
Live
All