Тошкентда 16 ёшли бола Юқори Бўзсув каналида чўкиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 21 июль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида чўмилиш мақсадида Бўзсув каналига борган 16 ёшли бола чўкиб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 14:07 да Тошкент шаҳар ФВББга Юнусобод тумани, Юқори Бўзсув кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи Юқори Бўзсув каналида бир нафар фуқаро чўмилиш мақсадида сувга тушиб, эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қайд этилишича, ҳодиса жойига Тошкент шаҳар ФВББ Махсус-қутқарув отрядининг ғаввос-қутқарувчилари ҳамда тегишли масъул ташкилотлар етиб бориб, сувда тахминан 4 соат қидирув ишларини олиб борган.

Шундан сўнг, қидирув ишлари натижасида фуқаронинг жасади соат 18:35 да чўккан жойидан тахминан 100 метр узоқликдан топилиб, тегишли хизматларга топширилган.

Қайд этиш жоиз, сўнгги кунларда пойтахтдаги жазирама ўзининг авж палласига кўтарилган. Аномал иссиқ ҳаво шароитида ҳудудда яшовчи аҳоли турли салқинлаш чораларига муҳтожлик сезиши эса табиий ҳолат.

Бироқ мутахассислар ва шаҳар фаолларининг таъкидлашича, Тошкент ҳудудида чўмилиш ва сузиш учун мўлжалланган баъзи элегант ва пуллик ҳовузларни айтмаганда, оддий аҳолининг аномал иссиқ шароитида эҳтиёжларини қондириши мумкин бўлган эркин ва хавфсиз сузиш ҳавзалари йўқлиги ҳам турли кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида сунъий ҳовузга чўмилишга тушган 3 нафар вояга етмаган қиз чўкиб кетиб, вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг