Тошкентда 15 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Жароҳатланганлар бор (видео)
3-саҳифа
−
04 апрел 2024 13704 1 дақиқа
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 15 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 апрель куни соат 11:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Унда “Камаз” русумли тиркамали юк автомашинаси ҳамда 14 та енгил автомашина: 3 та Cobalt, 2 та BYD, 1 та Tracker-2, 1 та Spark, 1 та Damas, 1 та Nexia-2, 1 та Nexia-3, 1 та Chery, 3 та Lacetti иштирок этгани айтилмоқда.
"Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август