Тошкентда 12 ёшли бола Matiz уриб кетиши оқибатида вафот этди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Учтепа туманида тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган 12 ёшли болани Matiz уриб юборди. Бола олган жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилаётган вақтда жон берган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, шу йилнинг 16 май куни тахминан соат 19:00 ларда Учтепа тумани Лутфий кўчасида ҳайдовчи 1992 йилда туғилган M.A. ишонч қоғози асосида Matiz автомашинасида ҳаракатланиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Оқибатда пиёда, 2011 йилда туғилган мактаб ўқувчиси Э.Қ. олган тан жароҳатлари сабабли шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. 

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 19 ёшли йигит бошқараётган Damas русумли автомашина 14 ёшли 2 нафар ўқувчи қизни уриб кетган эди. Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди


Мақола муаллифи

Теглар

Учтепа тумани Matiz автоҳалокат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг