Тошкент вокзали фаолияти қайта тикланади
Жамият
−
13 Август
3457Жорий йилнинг 16 август санасидан Тошкент Марказий вокзали ўз фаолиятини қайта бошлайди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент Марказий вокзалидан қатновчи маҳаллий йўналишларга саёҳатни аввалгидек Тошкент Марказий вокзалидан давом эттириш мумкин бўлади. Яъни юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб”, тезюрар “Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон” поездлари ва “Тошкент-Волгоград-Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи поездлар аввалгидек Тошкент Марказий вокзалидан ҳаракатланади.
Ҳозирда Тошкент марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Ҳожикент, Гулистон, Ангрен, Ҳаваст, Бекобод йўналишларидаги поездлар ҳам 16 август санасидан бошлаб Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тўқимачи” бекатида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан 15 июлдан 15 августгача Тошкент Марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси