Тошкент вилоятидаги меҳмонхонадан икки ёшнинг ўлиги чиқди

3-саҳифа

1 copy

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида икки нафар фуқаро ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.

Билдирилишича, кеча, 8 июнь куни Чирчиқ шахридаги меҳмонхонага жойлашган 2000 йилда туғилган йигит ва 2002 йилда туғилган қиз вафот этгани аниқланган.

Марҳумларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. 

Ҳолат бўйича терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 июнь куни Жиззах вилоятида 18 ёшли қиз ўзини кўп қаватли уйнинг томидан ташлаб, вафот этган эди. Кейинчалик, ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг ёнидан хат топилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг