Жиззахда 18 ёшли қиз томдан ўзини ташлаб, вафот этди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида 18 ёшли қиз ўзини кўп қаватли уйнинг томидан ташлаб, вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Кеча, 1 июнь куни Шароф Рашидов тумани “Нурафшон” маҳалласида яшаган 2005 йилда туғилган қиз М.Б. “Заргарлик” маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг томига чиқиб, ўша ердан ўзини пастга ташлаган. Оқибатда қиз воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 20 ёшли йигит каналга тушиб кетган севган қизини қутқариб оламан, деб сувда оқиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах жонига қасд қилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг